date
views 993

Ҳабиб Нурмагомедовга қатта қарз юкланди

Ҳабиб Нурмагомедовга қатта қарз юкланди
Фото: Топор телеграм-канали
Собиқ аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг солиқ органларидан 306 млн рубл (3 млн доллардан зиёд) қарздорлиги маълум қилинди.

Россия федерал солиқ хизмати Нурмагомедовга алоқадор ташкилотларнинг ҳисоб-рақамларини блоклади.

ОАВ маълумотларига кўра, спортдан кетганидан сўнг, Ҳабиб Нурмагомедов кўплаб компанияларга асос солиб, кейинчалик уларни дўстлари ва яқинлари номларига расмийлаштирган.

Mash телеграм-канали ёзишича, айни пайтда Нурмагомедов Туркиядаги меҳмонхоналар ва БААдаги стартапларга сармоя киритмоқда. Ҳабибнинг айни шу фаолияти Россия ФСХ эътиборини тортган.

Нурмагомедов енгил вазнда уч марта UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилган, 2020 йилда фаолиятига якун ясаган. Аралаш жанглардаги профессионал фаолияти давомида 29 жангда 29 маротаба ғалаба қозонган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳабиб Нурмагомедовга қатта қарз юкланди