
Архив фото: tvzvezda.ru
Украина Қуролли кучлари 21 май куни Луганск вилоятига уюштирган ҳужум оқибатида 8 нафар фуқаро жароҳатланган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб, хабар берди.
Манбада айтилишича, Украина кучлари асосан Луганск вилоятининг Свердловск шаҳрини нишонга олган. Шаҳарнинг турли нуқталарига серияли ҳаво ҳужумлари амалга оширилган.
Расмийлар Свердловск шаҳри кассетали ўқ-дорилар билан жиҳозланган ATACMS ракеталари ҳужумига учраганини билдирган. Ҳужумда дронлар ишлатилгани ҳақида далиллар топилган.
Донецк вилоятининг Россия томонидан тайинланган раҳбари Леонид Пасечник ҳужум оқибатида йўқотишлар ҳақида хабар берган. Бир қанча саноат бинолари шикастлангани хабар қилинган.
“Украина Қуролли кучлари Свердловскни ўққа тутишда АҚШда ишлаб чиқарилган кассетали ўқ-дорилар ташувчи ATACMS ракеталаридан фойдаланди. Душман шу қадар қўрқоқ эдики, ракета зарбасидан сўнг ўт ўчирувчилар ва шифокорлар воқеа жойида ишлаётган бир пайтда улар учувчисиз самолётлар ёрдамида навбатдаги ҳужумни уюштирдилар. Оқибатда саккиз нафар фуқаро тан жароҳати олди, уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, — деб баёнот берган Пасечник.
20 май куни Украина уюштиргани хабар қилинган ҳужум оқибатида Свердловскдаги ёқилғи омбори портлаб, ёниб кетган. Вилоят раҳбарлари ҳалокат оқибатларини бартараф этиш устида иш олиб бораётгани хабар қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар