date
views 182

Трамп: “Мен сиёсий маҳбусман”

Трамп: “Мен сиёсий маҳбусман”
Фото: AP
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бизнес ҳужжатларни қалбакилаштириш иши бўйича ҳакамлар ҳайъатининг айблов ҳукмидан сўнг ўзини сиёсий маҳбус деб эълон қилди.

"Мен сохта судда айбдор деб топилдим. Мен сиёсий маҳбусман", — дейилади Трампнинг сайловолди сайтида.
Сиёсатчи, шунингдек, ҳеч қачон таслим бўлмаслигини таъкидлаган.

Собиқ президент штаб-квартираси америкаликларни сайловда ғалаба қозониш учун ёрдам беришга чақирмоқда. Америка ОАВнинг хабар беришича, донорлар оқими туфайли сайт вақти-вақти билан хатоликларни кўрсатиб, очилмаяпти.

Аввалроқ ҳакамлар ҳайъати бизнес ҳужжатларини қалбакилаштириш ишида Трампга қарши 34 та банд бўйича айблов ҳукмларини киритган эди. Сиёсатчи ушбу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга, бу уни президентлик сайловларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Иш бўйича ҳукм 11 июль куни эълон қилинади. Трамп жиноий иш бўйича судланган АҚШнинг биринчи собиқ президенти бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: “Мен сиёсий маҳбусман”