date
views 152

БМТ Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюцияни маъқуллади

БМТ Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюцияни маъқуллади
Фото: Mario Tama / Getty Images
2024 йил 7 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Бош ассамблея Хитой ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган “Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни” деб номланган резолюцияни бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакатлар, шу жумладан Марказий Осиёнинг барча давлатлари, Арманистон, БАА, Баҳрайн, Беларус, Эрон, Индонезия, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбойжон, Покистон, Қатар, Россия, Саудия Арабистони, Туркия ва Венгрия томонидан ҳаммуаллифлик қилган.

Ҳужжат Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси (2023-йил) ва ШҲТнинг Самарқанд саммитида (2022 йил) умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик руҳини юксалтириш зарурлиги, конструктив ҳамкорликка интилиш, шунингдек, тинчлик ва барқарор фаровонликка эришиш учун халқаро ҳамжамиятларнинг саъй-ҳаракатларини сафарбар қилиш тўғрисида билдирилган қарашларини концептуал тарзда акс эттиради”, дейилади хабарда.

Ҳужжатда дунёда диний ва маданий хилма-хиллик муҳимлиги эътироф этилган ҳолда, барча маданиятлар ва тамаддунларнинг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссаси ижобий қайд этилган. Турли маданиятлар ва цивилизациялар ўртасида бағрикенглик, ҳурмат, мулоқот ва ҳамкорлик рағбатлантирилади.

Резолюцияда цивилизациялар хилма-хиллиги қадриятини англаш, мулоқот, ўзаро ҳурмат ва глобал бирдамликни ривожлантириш мақсадида 10 июнни Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюцияни маъқуллади