date
views 131

АҚШ ҳарбий самолётлари Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам ташлади

АҚШ ҳарбий самолётлари Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам ташлади
Фото: Reuters
АҚШ ҳарбийлари 9 июнь куни Ғазога ҳаводан гуманитар ёрдам дастурини қайта ишга туширди. Бу ҳақда Al-Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, якшанба куни АҚШ ҳарбий самолётлари Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жамланмалари ташлаган. Сўнгги марта бу тарздаги ёрдам 2 ой олдин етказиб берилган.

Ҳозирда Ғазо секторига қуруқликдан ёрдам олиб кириш Исроил чекловлари туфайли имконсиз деб баҳоланган. Денгиздан ёрдам олиб кириш учун мўлжалланган кўчма порт эса ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ишдан чиққани хабар берилган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнотида айтилишича, ҳаводан ташланган гуманитар ёрдам пакетлари Ғазо шимолига инсонпарварлик ёрдамининг бир қисмидир. Агар қуруқлик ва денгизда ёрдам жўнатишга монелик қилувчи омиллар давом этса, Вашингтон ҳаводан узлуксиз таъминот юборишга ўтади.

Ушбу ҳаводан ёрдам юклари доимий саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир ва биз уни режалаштиришда давом этамиз”, — деб қўшимча қилган CENTCOM.

Расмийлар ҳозирда Яқин Шарқнинг Иордания, Қатар ва Миср каби давлатлари фаол тарзда Ғазога ҳаводан ёрдам дастурини амалга ошираётганини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳарбий самолётлари Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам ташлади