date
views 290

Германияда Венгрия бош вазири кортежи автоҳалокатга учради

Германияда Венгрия бош вазири кортежи автоҳалокатга учради
Фото: Bild
Германияга ташрифи чоғида Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 61 ёшли германиялик полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 24 июнь куни соат 11:15 атрофида Штутгарт шаҳрида содир бўлган. 69 ёшли аёл бошқарувидаги BMW шлагбаумдан чиқиб кетиб, Виктор Орбан машинасига ҳамроҳлик қилаётган 61 ёшли полициячининг мототциклига бориб урилган.

Полициячи зарбдан Венгрия бош вазирига ҳамроҳлик қилаётган бошқа, 27 ёшли офицернинг мототцикли учиб тушган. Уларнинг иккаласи ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Штутгарт полицияси комиссари Маркус Эйзенбраун 61 ёшли полициячи шифохонада вафот этганини тасдиқлаган. Воқеани тергов қилишни Людвигсбург полиция бўлими ўз зиммасига олган. Виктор Орбан футбол бўйича Европа чемпионати учун Германияга келган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда Венгрия бош вазири кортежи автоҳалокатга учради