Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ваҳҳобийликда гумон қилинган чеченларнинг қариндошларини ўлдиришга чақирди.
"Агар гумонланувчи шайтонларга алоқадор бўлса, унинг барча уруғи жавобгарликка тортилиши керак. Ким биродаримизга тажовуз қилса, биз қон адовати орқали ҳаммани: отасини, укасини, амакисини ўлдирамиз", дейди Қодиров.
“Чечня сегодня” давлат агентлиги Қодиров хавфсизлик ходимини ўлдиришга уринганларнинг қариндошларини қонун доирасида тўлиқ жазолаш билан таҳдид қилганини хабар қилган эди. Минтақада террористик жиноятларнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган. Қодиров Доғистондаги терактлар муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идораларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтиришга чақирган.
"Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва давлат идоралари ходимларининг ҳаётига ҳар қандай ҳужумлар нафақат жиноят содир этганлар, балки уларга билвосита ёрдам берганлар ҳам қонун доирасида тўлиқ жазоланишини алоҳида таъкидладим", дейилади Қодиров постида.
24 июнь куни жангариларнинг икки гуруҳи Дербент ва Махачқалъадаги черков ва синагогаларга, шунингдек, полиция ходимлари ва Россия Миллий гвардияси ходимларига ҳужум қилган эди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, терактлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, улардан 15 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди