date
views 255

Малдив ороллари вазири президентга қора сеҳр ишлатганликда айбланмоқда

Малдив ороллари вазири президентга қора сеҳр ишлатганликда айбланмоқда
Фото: Wikipedia
Малдив оролларида давлат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Фотимат Шамназ Али Салим ҳибсга олинди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, у президент Муҳаммад Муиззга қарши қора сеҳр ишлатганликда айбланмоқда.

Маълум бўлишича, вазир билан бирга яна икки киши ҳибсга олинган — унинг укаси ва сеҳргарликда гумонланаётган шахс. Фотимат Шамназ Али Салим 7 суткага ҳибсга олинган. Бироқ полиция унинг ҳибсга олинишининг аниқ сабабларини ошкор қилмаган.

Малдив оролларида жодугарлик жиноят ҳисобланмайди. Ислом тарафдорлари учун бу катта гуноҳдир. Бироқ, орол халқи анъанавий, хусусан, “омад келтирувчи” ва “рақибларга зарар етказувчи” маросимларни бажаришда давом этмоқда. 2012 йилда мухолифат вакиллари ўз идораларида тинтув ўтказаётган полиция ходимларига “лаънатланган хўроз” улоқтиришган.

2023 йил апрель ойида учта қўшни 62 ёшли аёлни жодугарликда айблаб, ўлдирган, деб хабар беради Business Standard.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малдив ороллари вазири президентга қора сеҳр ишлатганликда айбланмоқда