10:08 / 30.06.2024
66

Сербияда терроризм таҳдиди сабабли хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди

Сербияда терроризм таҳдиди сабабли хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди
Фото: Google Images
Сербия ички ишлар вазири Ивица Дачич терроризм таҳдиди сабабли “қизил” огоҳлантириш даражасини эълон қилди, бу эса одамлар гавжум жойларда хавфсизлик кучлари сонининг сезиларли даражада ошишини назарда тутади.

Ички ишлар вазири сифатида терроризм таҳдиди муносабати билан хавфнинг ъқизилъ даражасини эълон қилдим, бу вазирликнинг барча ташкилий бўлинмалари раҳбарлари терроризм таҳдиди юзага келганда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ зудлик билан чора кўришини англатади. Фуқаролар нафақат элчихоналар ва давлат идораларида, балки савдо марказларида ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган жойларда ҳам полиция ходимлари кўпайганини кўришади”, — деди ИИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча бир киши Исроил элчихонасини қўриқлаётган Сербия Ички ишлар вазирлиги ходимининг бўйнига арбалет билан жароҳат етказган, шундан сўнг у ҳуқуқ-тартибот органи ходими томонидан зарарсизлантирилган. Жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот ходими Белград шифохоналаридан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва муваффақиятли операция қилинган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги дипломатлардан ҳеч бири жабрланмаганини маълум қилди.

Сербия Ички ишлар вазирлиги раҳбари бу террорчилик ҳаракати эканини айтди. Унинг маълумотларига кўра, ҳужумни 25 ёшли Сербия фуқароси амалга оширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сербияда терроризм таҳдиди сабабли хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди