12:04 / 01.07.2024
141

Малайзия компанияси Ўзбекистонда “заправка”лар тармоғини ташкил этади

Малайзия компанияси Ўзбекистонда “заправка”лар тармоғини ташкил этади
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг “FIVE Petroleum Malaysia” компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Кинг Лим шу йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумда вилоят ҳокимлиги билан алюминий банкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича эришилган келишувни амалга оширишдан манфаатдор эканини маълум қилган.

“FIVE Petroleum Malaysia” раҳбари компания томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган алюминий банкаларини етказиб беришда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, Малайзия томони билан Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани ҳам амалга ошириш ишларини бошлашга келишиб олинган.

“FIVE Petroleum Malaysia” компаниясига 2020 йилда асос солинган. Компания Малайзия бўйлаб 110 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқаради. Шунингдек, 400 дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларига эга “BHPetrol” компаниясининг 60 фоиз улушига эгалик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзия компанияси Ўзбекистонда “заправка”лар тармоғини ташкил этади