21:09 / 01.07.2024
197

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳисоб рақами нега музлатиб қўйилди?

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳисоб рақами нега музлатиб қўйилди?
Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг 297 миллион рубль қарзи туфайли унинг ҳисобларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда "Mash" телеграм канали хабар бермоқда.

Аввалроқ, телеграм канали Федерал солиқ хизмати Нурмагомедовнинг бир қанча компанияларини ёпгани ҳақида ҳам хабар берган эди. Сабаби расмий ҳужжатлардаги ишончсиз маълумотлар. Унинг ҳисоби хайрия фонди ҳисоби билан бирга блокланган.

ММАдаги фаолияти давомида Хабиб 29 та жангда қатнашиб, 29 та ғалабага эришган. UFCда эса ғалабалари сони 13тага тенг. Нурмагомедовнинг сўнгги жанги америкалик Жастин Гэтжига қарши бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳисоб рақами нега музлатиб қўйилди?