21:16 / 02.07.2024
219

Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб қилинади

Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб қилинади
Фтоо: aviav.ru
Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб этилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швеция Қироллигининг йирик иш берувчи компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда дастлаб иш берувчи компания фаолияти, мазкур давлатда ишлаб чиқариш, энергетика ва сервис соҳаларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича мавжуд тизим, Агентлик фаолияти, миграция географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот алмашилди.

Тадбир якунида эса келгусидаги икки томонлама режаларни ифодаловчи ҳамкорлик келишуви имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб қилинади