12:03 / 03.07.2024
259

Оқ уй Байденнинг руҳий саломатлиги ҳақида баёнот берди

Оқ уй Байденнинг руҳий саломатлиги ҳақида баёнот берди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байденнинг дебатдан кейинги мағлубиятидан сўнг Оқ уй президентнинг ақлий ҳолати ва касаллиги ҳақида келиб чиққан миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Оқ уй расмий вакили Жан-Пьерга кўра, АҚШ президенти дебат чоғида шамоллаган, бироқ Трамп билан учрашишдан олдин ҳеч қандай дори ичмаган.

У яллиғланишга қарши дори ичмаган, бундан бошқа айтадиган гапим ҳам йўқ”, — деган у.

Жан-Пьер президентнинг дебатда мағлубиятга учрашини шамоллаш туфайли ўзини ёмон ҳис қилгани билан боғлади.
АҚШ президенти ҳали яллиғланишдан даво топгани йўқ. Америка етакчисини даволовчи шифокор Кевин O’Коннор дебатни кузатган ва Байден билан учрашув жойигача борган.

АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари демократ Жо Байден ва собиқ Америка етакчиси республикачи Трамп.

Аввалроқ CNN телеканалида Трамп ва Байден ўртасида бир ярим соатлик дебат бўлиб ўтган эди. Амалдаги президент оғзаки дуэлда рақибини мағлуб эта олмаган. Дебат омошабинларининг учдан икки қисми Трамп рақиби Байдендан устун келди, деб ҳисоблаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй Байденнинг руҳий саломатлиги ҳақида баёнот берди
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru