date
views 91

Евроиттифоқ X ижтимоий тармоғини нега жаримага тортмоқчи?

Евроиттифоқ X ижтимоий тармоғини нега жаримага тортмоқчи?
Фото: Getty Images
Ижтимоий тармоқ эгаси миллиардер Илон Маск Еврокомиссия унга контентни цензура қилишни таклиф қилгани, рад жавобини олгач энди жарима билан таҳдид қилаётганини айтмоқда.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи рекламанинг шаффофлиги, тадқиқотчиларга очиқ маълумотлар тақдим этиш талабларига риоя қилмаган, шунингдек, ўзининг «верификациядан ўтган аккаунтлар» интерфейси билан фойдаланувчиларни чалғитмоқда.

Еврокомиссияга кўра ижтимоий тармоқда айрим аккаунтлар ўзини белгилаб олаётган «кўк галочка» «соҳа амалиётига мос эмас ва фойдаланувчиларни чалғитади», чунки уни исталган шахс пулини тўлаб қўлга киритиши мумкн. Натижада фойдаланувчилар профилларнинг асил эканидан шубҳаланишлари мумкин. Комиссияда шунингдек, «текширилган аккаунтлар»дан фойдаланувчиларни алдаш мақсадида фойдаланилгани тўғрисидаги маълумотлар бор.

Бунга жавобан ижтимоий тармоқ эгаси миллиардер Илон Маск пост эълон қилиб, унда Европа комиссияси X га «ноқонуний битим» таклиф қилганини ёзди. Гўёки X ҳеч кимга билдирмасдан, ёзилган постларни цензурага тортса, ижтимоий тармоқ Еврокомиссия жаримасидан қутилиб қолишини ваъда қилган.

Энди X ижтимоий тармоғини умумжаҳон айланмасидан 6 фоиз миқдорда жарима кутиб турибди. Twitter сўнгги марта тўлиқ йиллик даромадларини эълон қилган 2021 йилда компания 5,1 млрд доллар ишлаб топганини эълон қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Евроиттифоқ X ижтимоий тармоғини нега жаримага тортмоқчи?