date

Европа Иттифоқи Temu’ни 200 млн еврога жаримага тортди

Европа Иттифоқи Temu’ни 200 млн еврога жаримага тортди

Европа Иттифоқи Хитойнинг машҳур онлайн-маркетплейси Temu’ни 200 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Платформа хавфли маҳсулотлар савдосини етарлича назорат қилмагани учун жавобгарликка тортилган.

Европа Комиссияси маълумотига кўра, Temu орқали хавфли болалар ўйинчоқлари, талабга жавоб бермайдиган зарядловчи қурилмалар ва бошқа ноқонуний маҳсулотлар сотилган.

Текширувларда компания товарлар билан боғлиқ хавфларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича самарали тизим яратмагани қайд этилган. Шунингдек, истеъмолчилар хавфсизлигига таҳдид солувчи маҳсулотларга қарши етарли чоралар кўрилмагани айтилмоқда.

Temu бўйича расмий текширув 2024 йил октабрида бошланган ва деярли икки йил давом этган. Компания эса жаримани номутаносиб деб ҳисоблаб, қарорга қарши ҳуқуқий чоралар кўришини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Temu’ни 200 млн еврога жаримага тортди