19:10 / 14.07.2024
415

Конор МакГрегор: "Трамп Пенсильванияда ўқларни тупуриб юбормоқда!"

Конор МакГрегор: "Трамп Пенсильванияда ўқларни тупуриб юбормоқда!"
Хабарингиз бор, бугун тонгда АҚШнинг собиқ президенти ва яна президентликка даъвогарлик қилаётган Дональд Трампнинг Пенсильваниядаги чиқиши вақтида унга суиқасд уюштирилганди. Отилган ўқ унинг қулоғини жароҳатлагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Трампда барчаси жойида эканлиги ҳам маълум бўлди. Ушбу воқейликдан сўнг бир қатор ММА жангчилари бунга ўз муносабатини билдиришди.

Конор Макгрегор: "У 78 ёшли Ўртаер денгизида яхтада дам олган ҳолда гольф учун майдонларни кўриши керак бўлган миллиардер. Аммо у бундай қилмайди. У Ватанига муҳаббати туфайли, Пенсильванияда ўқларни тупуриб юбормоқда! Эй Худо Дональдга ёрдам бер! Эй Худо Қўшма Штатларни асра".

Колби Ковингтон: "Президент Трамп - дунёдаги энг кучли одам. Уни ва оиласини Худони ўзи асрасин".

Шон Стрикленд: "Трамп - хақиқий йиртқич. Уни отишди, у эса ўз халқи учун курашмоқда".

Хорхе Масвидаль: "У аниқ Яратганнинг суйгани. Президент Трампга шикаст етмаганидан хурсандман. Сўллар буни билади! Улар зулм ва шунга ўхшашларга қаршимиз, дейишади, бироқ кўрдикки улар ҳеч нимадан қайтмайди.

Майкл Чендлер: "Бу йигит - ҳақиқий эркак! Қулоғингизни бир қисмини узиб ташлаганини тасаввур қилиб кўринг, ҳаётингизни қандайдир миллиметрлар асраб қолганини ўйлаб кўринг. Сиз ҳам шундай реакция қила олармидингиз? Етакчимиз учун ибодат қиламиз".

Мэтт Браун: "Трамп ҳозир сайловда ғалаба қозонди. Ўйин тугади. Мен унинг мухлиси эмасдим, лекин ўрнидан туриб, мушт қилган қўлини кўтариб бақирганига қойил. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан".

Алджамейн Стрелинг: "Сиёсий йўналишнинг қайси томонида бўлишнинг аҳамияти йўқ. Бу барча чегараларни босиб ўтишдир. Амал учун адолатли кураш, рақибни умридан жудо қилишдан афзалроқ".

Дана Уайт: "Пайшанба кунни сабрсизлик билан кутяпман. Дональд Трампни Республикачилар партиясининг миллий йиғилишида у ҳақида бутун дунёга қандай инсонлиги ва дўст эканлиги тўғрисида айтаман!".

Марлон Вера: "Ўқ отган Байден каби расво экан".

Жош Томпсон: "Жо Байден сиёсий рақибига қарши ҳужумни қоралармикан? Хонимлар ва жаноблар, попкорн олиб ўтиринг, бизни қизиқарли медиа-цирк кутмоқда".

Юрая Холл: "Улар шу йўлга ўтибдими, Трамп аслида яхши йигит эканлигига энди ишондим".

Жек Пол: "Яратган кимнинг ғалаба қозонишини хоҳлаши энди равшан бўлмадими? Худонинг фаришталарини ва тинчлик қутқарувчиларини ўлдирмоқчи бўлсанг, улар кўпаяверади. Яхшилик доим ёмонликни енгади".

Али Абдель-Азиз: "Улар Трампни бекор қилмоқчи бўлди. Уддалай олишмади. Улар қамоққа тиқишмоқчи бўлди. Уддалай олишмади. Энди ўлдирмоқчи бўлди. Трамп 2024. Иш битди - америкаликларга мана қандай жангчи керак".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Конор МакГрегор: "Трамп Пенсильванияда ўқларни тупуриб юбормоқда!"