“Сендан фахрланаман!”- Жавоҳир Синдаровнинг Бибисара Асаубаевага йўллаган далдаси шов-шувга сабаб бўлди!

Будапешт шаҳрида ўтказилаётган “Total Chess” турнирида қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди. Учрашувдан сўнг ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров ҳамкасбининг ўйинини эътироф этиб, уни қўллаб-қувватлади.
Асаубаева ўзининг Телеграм каналида Синдаровнинг унга йўллаган самимий хабарини эълон қилди. Ўзбекистонлик гроссмейстер қозоғистонлик шахматчининг мураккаб вазиятдаги ўйинидан ҳайратланганини яширмади.
“Ростини айтсам, биз — дўстларинг — сенинг имкониятинг қолмаган деб ўйлагандик! Баракалла, сендан фахрланаман. c5 ва c6 юришлари кетма-кетлиги ажойиб чиқди. Қойилмақом иш!” — деб ёзган Синдаров.
Маълум қилинишича, Карлсен ва Асаубаева ўртасидаги баҳс 17–18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган. Ҳар икки куни ҳам норвегиялик шахматчи сўнгги партияни ўйнашдан бош тортган. Натижада ушбу партияларда Асаубаевага техник ғалаба берилган.
Бироқ икки кунлик баҳсларнинг умумий натижаси бўйича Карлсен устунликни сақлаб қолган ва турнирнинг кейинги босқичига йўл олган. Асаубаева эса мусобақада 19-ўринни аниқлаш учун америкалик шахматчи Эндрю Хонг билан куч синашади.
Шунга қарамай, қозоғистонлик шахматчининг Карлсенга қарши кўрсатган ўйини ва Синдаровнинг унга билдирган эътирофи мухлислар эътиборини тортди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…