Туркияда ўзбекистонлик эркак қуролли ҳужумда гумонланиб ҳибсга олинди: воқеа тафсилотлари

1 дақиқа ўқиш0
Туркияда ўзбекистонлик эркак қуролли ҳужумда гумонланиб ҳибсга олинди: воқеа тафсилотлари

Туркиянинг Анталия шаҳрида мотосиклда келган икки ниқобли шахс автомобилдаги ҳайдовчига қарата ўқ узди. Ҳодисадан кейин бошланган тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчилар қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Бу ҳақда Туркиянинг «Ҳабер Тюрк» нашри хабар берди.

Ҳайдовчи автомобилдан тушишдан бош тортган

Маълум қилинишича, ҳодиса Анталия вилоятининг Манавгат тумани, Илижа маҳалласида содир бўлган.

А.Э.К. исмли фуқаро телефон орқали гаплашиш учун автомобилини йўл четида тўхтатган. Шу пайт юзларига ниқоб таққан икки киши мотосиклда унинг ёнига келган ва машинадан тушишни талаб қилган.

Нотаниш шахслардан шубҳаланган ҳайдовчи автомобилдан тушмасликка қарор қилган. У орқага тезлик билан ҳаракатланиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган. Бироқ мотосиклдаги шахслар унинг автомобилига қарата ўқ узган.

Ҳайдовчи зудлик билан 112 рақами орқали ёрдам сўраган. Хабардан сўнг воқеа жойига жандармерия ходимлари етиб келган.

30 та объектдаги камералар ёзувлари текширилди

Ҳужумни содир этган шахсларни аниқлаш учун жандармериянинг махсус гуруҳи тезкор қидирув ишларини бошлаган.

Тергов доирасида ҳудуддаги 30 та хонадон ва савдо объектига ўрнатилган кузатув камераларининг 72 соатлик видеёзувлари ўрганилган.

Кўрилган чоралар натижасида ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган икки шахс аниқланиб, қўлга олинган. Уларнинг бири Ўзбекистон фуқароси экани маълум қилинди.

Гумонланувчилар ҳибсга олинди

Нашр хабар беришича, ушланган шахсларга нисбатан бир нечта жиноий ҳуқуқбузарлик, жумладан, жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш, мулкка зарар етказиш, қурол билан қасддан тан жароҳати етказишга уриниш, ҳақорат қилиш ҳамда ўқотар қуроллар тўғрисидаги қонунни бузиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган.

Суд қарори билан икки гумонланувчи ҳам ҳибсга олинган ва Манавгатдаги ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Ҳозирча ҳужумнинг аниқ сабаби ва унинг ортида қандай мақсад тургани ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Шунингдек, гумонланувчиларнинг айбдорлиги судда узил-кесил исботланиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?