![Трансафғон йўлаги лойиҳаси иштирокчилари қандай қийинчиликларга дуч келади?](/uploads/posts/2024-07/x08f6dcee4c_photo_2024-07-15_20-25-30-8m6q-xqq.webp.pagespeed.ic.TqS0jvjqjD.webp)
Фото: аиатт.тж
Евросиё тараққиёт банки таҳлилчилари Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темир йўл тармоқларини боғлайдиган Трансафғон коридорини қуриш истиқболларини баҳолади.
Лойиҳанинг режалаштирилган қиймати 4,8 миллиард долларни ташкил этади.
Малумотларга кўра, темир йўл линияси Термиз—Мозори Шариф—Логар—Харлачи—Torxам йўналиши бўйлаб давом этиб, Пешовар ва Роҳри орқали Карачи портига чиқади.
Мозори Шарифдан Torxамгача бўлган янги участкаларнинг узунлиги қарийб 760 километрни ташкил қилади. Лойиҳа — Тошкент, Кобул ва Исломобод йўналишлари бўйича дастлабки босқичда.
EТБ таҳлилчиларининг фикрига кўра, Трансафғон йўлаги лойиҳасини амалга оширишда дуч келадиган асосий қийинчиликлар қуйидагилардан иборат:
- Афғонистоннинг тоғли релефи;
- Афғонистон-Покистон ҳамкорлигининг ҳал этилмаган муаммолари;
- ўтказиш қобилиятини ошириш учун Покистон темир йўл тармоғини модернизация қилиш зарурати.
Бундан ташқари, яна бир қатор мураккабликлар мавжуд, хусусан:
Афғонистон турли қуролли гуруҳлар фаоллиги билан беқарор минтақа бўлгани сабабли, бу транспорт ва инфратузилма лойиҳалари хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Мамлакатдаги сиёсий вазият узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни қийинлаштириш эҳтимоли мавжуд.
Бундай қийинчиликларга қарамай, мутахассислар Трансафғон йўлаги Ўзбекистон учун минтақавий интеграция ва иқтисодий ривожланишни сезиларли даражада яхшилаш салоҳиятига эга бўлган муҳим стратегик ташаббус эканини қайд этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/xe51103d5ed_dvk-1n6zjoa3.webp.pagespeed.ic.DjtUHvGXbX.webp)
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
![Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз" расм](/uploads/posts/2024-07/x1152f14ee6_796315_680.webp.pagespeed.ic.ZD2SmFVj3X.webp)
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
![Хонанда Тейлор Свифт мухлислари концертда зилзила келтириб чиқарди расм](/uploads/posts/2024-07/xc1d47d8c73_669211a82bfac.webp.pagespeed.ic.EyeOgH3G6e.webp)
Хонанда Тейлор Свифт мухлислари концертда зилзила келтириб чиқарди
![Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди расм](/uploads/posts/2024-07/xc983280ca3_photo_2024-07-16_09-49-12-liu2c70f.webp.pagespeed.ic.ti7dz9OCfO.webp)
Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди
![Ҳиндистонда «аср тўйи». Осиёнинг энг бадавлат инсони ўғлини уйлантиряпти расм](/uploads/posts/2024-07/x63c134695e_rgxkfp8t7zzgi1rnatnuulkbjjtnl8hq.webp.pagespeed.ic.-EECIVc5Rg.webp)
Ҳиндистонда «аср тўйи». Осиёнинг энг бадавлат инсони ўғлини уйлантиряпти
![Хитой ҳукумати Тайванга қурол савдоси туфайли АҚШга санкция киритди расм](/uploads/posts/2024-07/x4fced8a773_reuters-dtlznwgc.webp.pagespeed.ic.xfRQ7X_haL.webp)
Хитой ҳукумати Тайванга қурол савдоси туфайли АҚШга санкция киритди
![Доналд Трамп суиқасддан кейин баёнот билан чиқди расм](/uploads/posts/2024-07/x32cca505c8_01.webp.pagespeed.ic.BijNHLqboH.webp)
Доналд Трамп суиқасддан кейин баёнот билан чиқди
![Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган" расм](/uploads/posts/2024-07/xa2dd0c0961_796311_680.webp.pagespeed.ic.i9vwo2u7rE.webp)
Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган"