12:05 / 16.07.2024
156

Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди

Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди
Фото: “airandspaceforces.com”
Германия Украина армиясига F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришдан бош тортди. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Ҳебештрайт маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар аллақачон Киевга F-16 қирувчиларини топширишга тайёргарлик кўрмоқда. Украиналик учувчилар эса мазкур авиатехникалардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.

Украинага ҳар хил турдаги қирувчи самолётларни етказиб беришдан маъно йўқ. Қирувчи самолётлар ташқи кўринишидан ўхшаш бўлса-да, улар бошқарувда жуда фарқланади. Бу эса узоқ муддатли тайёргарликни тақозо этади”, деди Ҳебештрайт.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Дания ва Нидерландия Американинг F-16 қирувчи самолётларини Украинага беришни бошлагани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, самолётлар шу ёзда Украина осмонида пайдо бўлади. Норвегия ҳам жорий йилда олтита F-16 қирувчиларини Украинага юборишини эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди