date
views 238

Бир кечада 27 та Украина дрони йўқ қилинди

Бир кечада 27 та Украина дрони йўқ қилинди
© Sputnik / РИА Новости
Ўтган тунда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия ҳудуди узра 27 та Украина дронларини уриб туширди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Ўтган тун мобайнида Киев режими Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда террорчилик ҳужумларини амалга оширишга уринганида, навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Ростов вилояти ҳудуди узра 26 та дронни йўқ қилди ва тутиб олди. Смоленск вилояти ҳудудида битта дрон йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.

Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг сўзларига кўра, дрон ҳужумидан ҳеч ким жабрланмаган.
Смоленск вилояти губернатори Василий Анохиннинг аниқлик киритишича, дрон Смоленск вилоятида уриб туширилган. Бу ерда ҳам қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Украина Қуролли кучлари деярли ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга уринмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман дронларини муваффақиятли тутиб олмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бир кечада 27 та Украина дрони йўқ қилинди