![Нетаньяхуга қарши намойишчилар Вашингтонда Америка байроқларини ёқиб юборди](/uploads/posts/2024-07/x62ea999077_photo_2024-07-25_18-17-07-c0vqxk9s.webp.pagespeed.ic.hIp1WcYrkI.webp)
Фото: AFP
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг АҚШ Конгрессидаги нутқига қарши намойишчилар Вашингтондаги темирйўл вокзалида Америка байроқларини йиртиб ташлади ва ёқиб юборди. Бу ҳақда Hill нашри хабар берди.
"Бош вазир Бенямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирган намойишчилар Америка байроқларини тушириб, кейин ёқиб юборишди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, шундан сўнг фаоллар Union Station вокзали устунларига Фаластин байроқларини илиб қўйган.
Нетаньяхунинг Конгрессдаги нутқи Капитолийда урушга қарши фаолларнинг норозилик намойишлари билан давом этган. Улар полицияни ғайриқонуний ҳужумда айблаган айрим иштирокчиларни ҳибсга олиш ва уларга қарши қалампир газидан фойдаланиш билан якунланган.
Аввалроқ Нетаньяху АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаб, фаластинликларни “дерадикаллаштириш”га чақириб, Эронга қарши баёнот берган эди. У Исроилга янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишни сўраган ҳамда гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув муваффақиятли бўлишига “ишончи комил” эканини айтган.
Исроил бош вазири, шунингдек, “университет кампуслари ва бутун Қўшма Штатларда антисемитизм кучайиб бораётганини” қоралаган. У Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хонни Исроил Ғазо секторида қасддан очарчилик келтириб чиқараётганини айтгани учун танқид қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги: заруратми ёки танлов? расм](/uploads/posts/2024-07/xadfd93ee28_kir-jn3d83tv.webp.pagespeed.ic.bpUVN7zPSF.webp)
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги: заруратми ёки танлов?
![Франция полицияси Олимпиадада исроиллик спортчиларни кечаю кундуз қўриқлайди расм](/uploads/posts/2024-07/xf96601b6fa_iiv5-965nxfbz.webp.pagespeed.ic.45XVYhDV6f.webp)
Франция полицияси Олимпиадада исроиллик спортчиларни кечаю кундуз қўриқлайди
![Полшада безорилардан ўзини ҳимоя қилган ўзбекистонлик йигит қамоқдан озод қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/x97aca0c226_ofvif8v_n9e_b-_2gyerhrqwq9yzswzg.webp.pagespeed.ic.n47zQXZZxX.webp)
Полшада безорилардан ўзини ҳимоя қилган ўзбекистонлик йигит қамоқдан озод қилинди