![Хитой АҚШни “ёлғон империяси” деб атади](/uploads/posts/2024-07/x4e41f9252c_photo_2024-07-25_17-45-26-v5ghov0q.webp.pagespeed.ic.xXRKeXthy1.webp)
Фото: Depositphotos
Қўшма Штатлар ёлғон империясига айланди, чунки у ўзининг худбин мақсадларига эришиш учун мунтазам равишда дезинформациядан фойдаланади, дейди Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Чжан Сяоган.
"Алдамчи ҳаракатлар Қўшма Штатлар томонидан фақатгина ҳарбий соҳада амалга оширилибгина қолмай, балки ёлғон уларнинг суяк илигига сингиб кетган. Улар ўзларининг худбин манфаатлари учун ҳар қандай ёлғонни ўйлаб топишга журъат этишди ва аллақачон ҳақиқий ёлғон империясига айланган", дейди Сяоган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ, хусусан, Совуқ уруш даврида оммавий ахборот воситаларига пора бериш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш мақсадида ўтказилган “Масхара қилиш операцияси” учун ҳам жавобгардир. Хитой расмийсининг эслатишича, Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашида Ироқнинг оммавий қирғин қуролига эга эканлигининг исботи сифатида “ювиш кукуни”ни кўрсатган, шунингдек, Сурия ҳукумат кучлари томонидан амалга оширилган гумон қилинаётган портлашлар ва кимёвий ҳужумлар далилларини сохталаштириш учун “Оқ дубулғалар”дан фойдаланган.
Чжан Сяоганнинг айтишича, АҚШ Хитойга Шинжон-Уйғур мухториятидаги сиёсати юзасидан туҳмат қилган, шунингдек, Филиппин ва бошқа мамлакатларда Хитой вакциналари ҳақида сохта хабарлар тарқатган. У АҚШни ёлғон маълумот тарқатишни ва ўз ёлғонлари билан дунёни чалғитишни бас қилишга чақирган.
Аввалроқ АҚШ денгиз пиёдалари корпуси турли ҳийла-найранглар ва маълумотларни манипуляция қилиш орқали душманни атайлаб алдаш тактикаси бўлган “Алдаш” расмий доктринасини эълон қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади расм](/uploads/posts/2024-07/x2e0caafeaf_66a26cad62dcf.webp.pagespeed.ic.8FAh0glKlI.webp)
Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади
![Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/x0c8e48de13_44797901_001280721_1280x0_80_0_0_1f3c8d81200f52d948c93f4f11a0cb69_jpg.webp.pagespeed.ic.CVp22cvwtn.webp)
Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди
![Ироқдаги террорчиликда айбланган 10 нафар фуқаро осиб ўлдирилди расм](/uploads/posts/2024-07/xd4a0fc8fbe_iraqi-fsnvnixz.webp.pagespeed.ic.giiD4Q1Xje.webp)
Ироқдаги террорчиликда айбланган 10 нафар фуқаро осиб ўлдирилди