Фото: AFP
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп 25 июл куни Демократик партиянинг етакчи вакиллари президент Жо Байденни қайта сайланиш уринишидан воз кечишга мажбурлаш учун қўпол ҳаракатлар қилганини айтди. Бу ҳақда Interfax ёзди.
«Менимча, бу қандайдир давлат тўнтариши эди. Улар унинг номзодини хоҳламадилар. Унинг сўровнома натижалари ёмон эди, улар уни ютқазади, деб ўйлашди. Улар унинг олдига келиб, «Сиз бу пойгада ютолмайсиз», деган», деди Трамп Fox News телеканалида.
Унинг таъкидлашича, ўз манбаларига кўра, кўплаб демократлар Байденни яхши муносабатда бўлишларига ишонтиришган. «Аммо мен биламан, улар саҳна ортида унга нисбатан қаттиққўл бўлишган», деди Трамп.
«Мен нариги томондаги (демократлар орасидаги) кўп одамларни биламан. Ва биламан: улар уни пойгадан чиқиб кетишга мажбур қилишди. Гап Пелоси (Вакиллар палатасининг собиқ спикери Нэнси Пелоси), Обама ҳақида кетмоқда (АҚШ собиқ президенти Барак Обама) ва сиз телевизорда кўраётган бошқа одамлар ҳам бор», деб қўшимча қилди у.
Байден 21 июл куни президентлик пойгасини тарк этаётганини, бироқ президент лавозимида ишлашда давом этишини эълон қилди ва Демократик партияни Камала Ҳаррисни президентликка номзод сифатида кўрсатишга чақирди.
Демократик партиянинг миллий қўмитаси 7 августгача президентликка номзод кўрсатишни режалаштирмоқда.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин
Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди
Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади
Иброҳимҳалил Йўлдошев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси базасини тарк этди