20:00 / 26.07.2024
212

Эрдўған: АҚШ Конгресси қотилни олқишлади

Эрдўған: АҚШ Конгресси қотилни олқишлади
Фото: Anadolu Agency
АҚШ Конгресси геноцид қотилини қандай олқишлаганига бутун дунё гувоҳ бўлди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ва Сенати аъзолари олдидаги нутқини шарҳлар экан, айтиб ўтди.

«Инсониятга хизмат қилаётганларни олқишлаш керак. Вакиллар палатаси қарийб 40 минг бола, аёллар ва қарияларни йўқ қилган шахсни олқишлади», деди Туркия раҳбари.

Давлат раҳбари «дунёга демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида маърузалар ўқиётганлар замонамиз Ҳитлерини заррача уялмасдан улуғлашини» таъкидлади.

Президент Эрдўған АҚШ Конгрессидаги нутқи чоғида «қўлида 150 минг ғазолик қони бўлган қассоб (Нетаняҳу) учун чалинган қарсакларни «ақлдан озиш», деб атади.

Туркия президенти яна бир бор халқаро тизимни ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади.

«Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган давлатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва дипломатик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шаклланган глобал тизим эскира бошлади», деди сиёсатчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған: АҚШ Конгресси қотилни олқишлади