Фото: “Newsgeorgia.ge”
Археологлар Грузия ғарбида тахминан 10 минг йил аввал яшаган бола скелетини топди. Бу ҳақда маҳаллий нашр хабар берди.
Ноёб топилма Сачхер муниципалитетидаги Бонди ғорида аниқланган. Суяк қолдиқлари тош билан қопланган бўлиб, олимларнинг айтишича, бу энг қадимги дафн маросимларига хосдир. Скелет 12 ёшгача бўлган болага тегишли экани айтилмоқда.
Бонди ғори Грузия Давлат университети профессори Илья Николоз Тушабрамишвили бошчилигидаги экспедиция давомида ўрганилган. Қазилмалар Чиатур ўлкашунослик музейига топширилган. Яқин келажакда олимлар қадимги одам суякларидан ажратиб олинган ДНКни таҳлил қилиши керак бўлади. Генетик таҳлиллар хорижий лабораторияларда ўтказилади. Тадқиқотларга Буюк Британия, АҚШ ва Япония экспертлари жалб этилган.
Таҳлиллар илк миграция ва Европа протоцивилизациялари тарихига ойдинлик киритиш имконини беради. Бонди ғори ноёб археологик ёдгорликдир. Тушабрамишвили уни 2007 йилда очган. Ўшандан бери у ерда жуда кўп топилмалар: қадимги кучли зилзила излари, вулқон кули, қоятош расмлари ва дунёдаги энг қадимги ёши 32 минг йиллик калава топилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Қашқадарёда 12 яшар бола ҳеч ким йўғида дўконга киргани учун дўкон эгасидан калтак еди
Тошкентда қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли болани қутқариб қолди
Париж—2024. Лазизбек Муллажонов италиялик рақибини енгиб, чорак финалга йўл олди
Ер орбитасида космик чиқиндилар миқдори рекорд даражага етди
Жазирама ёз иссиғидан сақланишнинг самарали усули