
Фото: Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қирғиз-ўзбек халқаро университети деканини коррупцияда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.
Махсус хизматлар маълумотига кўра, гуманитар-педагогика факультети декани У.И.С. давлат имтиҳонларида йиғинлар билан мунтазам шуғулланган. Аввалроқ худди шу факультетнинг декан ўринбосари Д.у.Д 2 ойга тергов изоляторига жойлаштирилганди. У Қирғизистон Жиноят кодексининг 343-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида декан У.И.С.нинг коррупция схемасига алоқадорлиги аниқланган. У ҳам Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Қўмита таълим тизимида коррупция ва порахўрлик ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг