![Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди](/uploads/posts/2024-08/x9bc89d3e51_bmcyywxd7jumrzyaggorlogoaxraqyhl.webp.pagespeed.ic.T78YIEqdAj.webp)
Фото: Picture Alliance
ҲАМАС ташқи сиёсати раҳбари Холид Машал ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг дафн маросимида «музокаралар олиб борилмайди, ён босилмайди ва Исроил тан олинмайди», деди.
Машал Қатар пойтахти Доҳада имом Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб масжидида уюштирилган дафн маросимида нутқ сўзлади.
Унга кўра, Ҳания Ғазо шаҳридаги Шати қочқинлар лагерида ўз халқи орасида яшаб, халқининг дарди ва қувончига шерик бўлган. «Азиз биродаримиз, йўлбошчимиз, қўмондонимиз Абу ал-Абд Исмоил Абдуссалом Ҳания етакчи бўлиб яшаб, етакчи бўлиб ўлимга дуч келди», деди Машал.
Ўлдирилган Ҳаниянинг Фаластин, ўз халқи ва Қуддусга ҳақиқий етакчи сифатида хизмат қилганини таъкидлаган Машал шундай қўшимча қилди: «Ҳания бош вазир вазифасини бажарди. У бошиданоқ халқи орасида эди».
Ҳания кетди, унинг ўрнини бошқалар эгаллайди
Машал: «Исроил содир бўлган воқеадан ҳеч қандай сабоқ олмади. Улар бир аср давомида бизнинг раҳбарларимизни ўлдиришди. Ҳания кетди, унинг ўрнини бошқалар эгаллайди, шунинг учун халқимиз озодлик йўлида давом этади», дея маълум қилди.
Бу Фаластин халқини фақат кучайтириб бораётганини иддао қилган Машал шундай давом этди: «Улар билишлари керак, биз ҳаммамиз бунга тайёрмиз. Биз курашимизни давом эттирамиз». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди расм](/uploads/posts/2024-08/xa2ee406a89_reuters-s-du3gjy.webp.pagespeed.ic.tFD5N2cbdE.webp)
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
![ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас расм](/uploads/posts/2024-08/x8c25759962_lfaz4rqs-a9z_xlxcf3u8u3eqckvj-fu.webp.pagespeed.ic.YWZbWfOtvk.webp)
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
![Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-08/x68ebca4240_brown20white20simple20modern20vlog20youtube20thumbnail209-ypz5z4tz.webp.pagespeed.ic.XCD76S3-04.webp)
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
![Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xae6f1ca393_gettyimages-2164119916-2048x2048201-ymyh_ttj.webp.pagespeed.ic.rp7kBNmm2t.webp)
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Британияда тартибсизликлар: 39 полициячи жароҳат олди расм](/uploads/posts/2024-07/xa4df022010_2m9qco3hk_dclnt7mbzlpzzxt9ckxkz7.webp.pagespeed.ic.Uxc4wJrsq7.webp)
Британияда тартибсизликлар: 39 полициячи жароҳат олди
![Париж—2024. Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиададаги юришини тўхтатди расм](/uploads/posts/2024-08/xa3bfc5757e_photo_2024-08-03_01-15-13-yhwrz4ll.webp.pagespeed.ic.rjhT96zQcH.webp)
Париж—2024. Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиададаги юришини тўхтатди