18:03 / 03.08.2024
9

Сомалида “Ал-Қоида”га алоқадор гуруҳ томонидан ташкил этилган терактда 32 киши ҳалок бўлди

Сомалида “Ал-Қоида”га алоқадор гуруҳ томонидан ташкил этилган терактда 32 киши ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Сомалида 2 август куни уюштирилган террористик ҳужум оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳужум пойтахт Могадишунинг соҳилга туташ масканида рўй берган. Ҳудудда бир гуруҳ террорчилар пайдо бўлиб, тинч аҳоли вакилларини нишонга олган.

Террорчиларнинг бир нечтаси маҳаллий ресторанга кириб, ўзини портлатиб юборган. Жиноий уюшманинг қолган аъзолари эса ўточар қуроллардан ўқ узиб шаҳар ичкарисига кириб боришга уринган.

Ҳужум оқибатида жами 32 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Яраланган 63 нафар фуқаро шошилинч равишда касалхоналарга олиб кетилган.

Могадишу полицияси матбуот котиби Абдуфаттоҳ Аден ҳужум юзасидан тезкор ҳисобот эълон қилган. Унда айтилишича, ҳужум иштирокчиларидан бир нафари қўлга олинган.

Маҳаллий матбуот ҳужумни Сомалининг жанубий ва марказий қисмини назорат қилаётган “Аш-Шабоб” жангарилари амалга оширганини айтган. Ушбу гуруҳ халқаро террорчилик тармоғи “Ал-Қоида” билан алоқадорликда тахмин қилинади.

“Аш-Шабоб” гуруҳи қарийб 20 йилдан бери Сомали ҳукуматига қарши кураш олиб боради. Радикал қарашларга эга бу бирлашма Сомалининг катта қисмини ҳукумат назоратидан ажратиб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомалида “Ал-Қоида”га алоқадор гуруҳ томонидан ташкил этилган терактда 32 киши ҳалок бўлди