Фото: Associated Press
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ўзининг демократ рақиби Камала Ҳарриснинг 4 сентябрь куни ўтказиладиган дебатда қатнашишни истамаслигини унинг “IQ даражаси паст” эканлигини билан изоҳлади.
Аввалроқ АҚШ вице-президенти, демократ Камала Ҳарриснинг сайловолди штаб-квартираси Дональд Трампнинг 4 сентябрь куни Fox News телеканалида дебат ўтказиш таклифини рад этган эди.
"Камала Ҳаррис менга қарши 4 сентябрь куни Пенсилванияда режалаштирилган ҳақиқий дебат ўтказишга ақлий салоҳиятга эга эмас. У телепромтерсиз тўғри гапира олмайди. Унинг IQ даражаси ниҳоятда паст", деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.
Республикачининг сўзларига кўра, вице-президент Fox News телеканалидаги мунозарага келишдан қўрқади, чунки у очиқ чегаралар сиёсатини, инфляция ва амалдаги президент Жо Байденнинг маъмуриятини тавсифловчи АҚШ Федерал захира тизимининг юқори асосий ставкасини ҳимоя қила олмайди.
Трампнинг фикрича, Ҳаррис каби номзодлар билан Қўшма Штатлар дунёдаги ўз буюклигини тиклаш имкониятига эга бўлмайди.
Трамп ва Ҳаррис бир неча ҳафтадан бери баҳснинг санаси ва канали борасида келиша олмаяпти. Баҳсларнинг иккинчи раунди дастлаб 10 сентябрь куни АBC телеканалида бўлиб ўтиши керак эди. Ўшанда режалар АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг иштирокини ўз ичига олган эди.
Шу муносабат билан Трамп аввалги келишувлар ўз аҳамиятини йўқотганини айтиб, АBC телеканалини демократларга ёнбосишда ва сохта хабарлар тарқатишда айблаган.
Дональд Трамп, Камала Ҳаррис, Дебат “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди