Фото: Global Look Press
Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳанияни Теҳронда ўлдириш орқали Эрон билан «катта қизил чизиқни кесиб ўтди». Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багирий Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтиб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Багери Эрон томони Тел-Авив ҳаракатларига «қатъий жавоб» бериши ҳақида огоҳлантирган.
Дипломат Ҳания Теҳронда Эрон томони меҳмони сифатида бўлганини эслатди. Унинг таъкидлашича, Исроил ҳужумлари кўлами кенгайган ва ҳозир Яман, Ливан ва Теҳронни қамраб олган.
Эрон дипломати ислом дунёси давлатларини Исроилнинг минтақадаги барқарорликни издан чиқарадиган ва хавфсизликка путур етказувчи тажовузкор ҳаракатлари кучайишига қарши туришга чақирди.
Багери мусулмон давлатлари вакилларининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни ҳам таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди