
Сомали пойтахти Могадишода теракт оқибатида армия генерали Муҳаммад Жамол Губаъл ва унинг тансоқчилари ўлдирилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри. Ҳужум мамлакат мудофаа вазирлиги биноси яқинида амалга оширилган.
Генерал автомобилига "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи худкуши томонидан ҳужум қилинган. Машинада генералдан ташқари унинг 7 тансоқчиси бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, Могадишода амалдор шахсларга ҳужумларнинг қўпайиши мамлакатда тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида янги парламентга бўладиган сайловлар билан боғланган.
Бир вақтлар мамлакатнинг катта қисмини назорат қилган "Аш-Шабоб" гуруҳи ғарб томонидан қўллаб-қувватланувчи президент Ҳасан Шайх Маҳмуд ҳукуматини ағдариб ташлашга уриниб келмоқда.
Парламентга сайловлар 25 сентябрда бошланиб, 10 октябрда тугаши керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар