
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга етиб борди.
Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Дастурга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги мулоқотда иштирок этиш ҳам режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар