13:20 / 08.08.2024
240

Россия Курскни ҳимоя қилиш учун Африкадан “Вагнер”ни олиб келмоқда

Россия Курскни ҳимоя қилиш учун Африкадан “Вагнер”ни олиб келмоқда
Фото: smolnarod.ru
Россия ҳукумати Курск вилоятини Украина ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Африкада ҳарбий амалиётлар ўтаётган “Вагнер”ни мамлакатга қайтармоқда. Бу ҳақда “Вагнер”га яқин манбаларга таяниб, “Смолнарод.ru” нашри хабар берди.

Россиялик ҳарбий мухбир Егор Гузенко “Вагнер” билан боғлиқ хабарларни тасдиқлаган. “Вагнер” раҳбариятида янги операцияга киришиш борасида аллақачон тайёргарлик ишлари бошлангани айтилган.

Ихтисослашган манбалар вакилларининг сўзларига кўра, энг тажрибали “Вагнер” жангчилари тез орада Курск вилоятига кўчирилади. Бундай қарор Украина Қуролли кучларининг Курск вилояти чегарасига интенсив ҳужум қилишга уринишлари фонида олий қўмондонлик томонидан қабул қилинган.

“Тринадцатый” Telegram каналига кўра, тармоқда “Вагнер” гуруҳи ҳарбий хизматчилари Курск вилоятига кўчиб ўтаётгани ҳақида лавҳалар пайдо бўлган. Ушбу лавҳалардан айримлари каналда ҳам жойланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россия ҳаво-десант кучларининг 45-алоҳида элита гвардияси таркибидаги махсус мақсадли бригада ҳам ҳужум остидаги Курскка кўчган. Курскка қўшни вилоятлардан ҳам қўшин тўплаш бошланган.

Россия расмийлари мудофаа учун чақирилган қуролли кучларнинг қай тартибда ишлаши ҳақида маълумот бермаган. Айрим норасмийлар манбалар Курск “тозаланса”, “Вагнер” Украина ичкарисига ўтиши мумкинлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Курскни ҳимоя қилиш учун Африкадан “Вагнер”ни олиб келмоқда