34
Нетаньяху: “ҲАМАС етакчиларининг йўқ қилиниши тинчлик келишувига эришиш имкониятларини оширади”
Фото: Google Images
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув тузиш эҳтимоли ортганини айтиб ўтди.
“ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлимидан кейин келишув имконияти янада ортди”, — деди Исроил бош вазири Тime журналига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир келишувга тўсқинлик қилган “радикал элементлар” йўқ. Шу билан бирга, Нетаньяху Исроилнинг ҲАМАС раҳбарининг ўлимига алоқадорлиги ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Исмоил Ҳания 31 июль куни Теҳрондаги қароргоҳида ўлдирилганди. У Теҳронга Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиённинг қасамёд қабул қилиш маросимида қатнашиш учун келганди.
Эрон мазкур воқеада Исроилни айблади ва Ҳания ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбасида асосий эътибор ҳарбий базалар, объектлар, энергетика инфратузилмаси ва денгиз портларига қаратилиши маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади