Суджа шаҳри ташқарисидаги рус танки / Фото: Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган украин ҳарбийлари аввалига осон муваффақиятларга эришган бўлса, ҳозирда Россиянинг бу ҳужумга жавоб ҳаракатлари самарали бўлмоқда. Бу ҳақда New York Times билан суҳбатда Финландиянинг Black Bird Group ташкилоти вакили Паси Паройнен айтиб ўтди.
Паройненнинг ташкилоти сунъий йўлдош тасвирлари ва ижтимоий тармоқларда жанг майдонидан тарқалаётган контентларни таҳлил қилиб боради. Таҳлилчининг сўзларига кўра, украин ҳарбийлари Курскда эгаллаган позицияларини ҳозирча сақлаб турибди дейиш мумкин, лекин охирги маълумотлар Россия ҳужумни тўхтата олди, дея хулоса қилишга асос беради.
Айни пайтда, Украинанинг кейинги ҳаракатлар режаси маълум эмас, айрим экспертлар Курск областидаги амалиёт РФ қўшинларининг Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларини чеклашни кўзлаган демоқда, аммо бундай бўлгани йўқ, дея ёзади NYT. Бироқ украинлар ҳужумининг очиқ кўринган оқибатларидан бири – Россия мудофаасида муаммолар борлигининг очиқ кўриниб қолгани бўлди, дея хулоса қилган нашр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди