![Сурия АҚШдан мамлакатдаги ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилди](/uploads/posts/2024-08/xbf295be2cc_photo_2024-08-11_17-30-20-ndylgzey.webp.pagespeed.ic.AFndGJ-rti.webp)
Фото: Staff Sgt.
АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимолий ва шимоли-шарқидаги курдларнинг ўзини ўзи мудофаа кучларини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакат аҳолисининг ҳуқуқларини бузишни бас қилиши ҳамда босиб олинган ҳудудларни зудлик билан тарк этиши керак, дея Сурия ТИВ хабар берди.
Сурия Қўшма Штатлардан бу ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни ва Сурия ҳудудини тарк этишни, шунингдек, бундай сепаратист тузилмалар кучига қарши бўлган сурияликларнинг иродасини ҳурмат қилишни талаб қилади, дейилади баёнотда.
Сурия ТИВ курд Сурия демократик кучлари (СДК) жангарилари Америка авиацияси ниқоби остида Сурия шимоли ва шимоли-шарқидаги бир қатор аҳоли пунктларига ҳужум қилгани, натижада тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлганини эслатган.
СДК деб аталувчи кучлар АҚШ кучлари билан биргаликда Дайр-аз-Зор, Ал-Ҳасака ва Қамишлидаги фуқароларимизга, шунингдек, шимолий ва шимоли-шарқдаги қишлоқларга ҳужум уюштириши натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлди, дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирлик АҚШ ҳарбийларининг Сурияда мавжудлиги ноқонуний эканлигини ва босқинчилик сифатида баҳоланишини, айирмачи тузилмаларни қўллаб-қувватлаш эса “минтақадаги ўз мақсадларига эришиш учун арзон уринишлар”дан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ Суриядаги манба Ироқ билан чегарадаги Дайр-аз-Зор провинциясидаги бир қанча аҳоли пунктларида ва Конико дала ҳудудидаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида араб қабилалари отрядлари ва курд СДК ўртасидаги жанглар ҳақида маълум қилган эди. Қабилалар бир қатор стратегик муҳим аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлишган, аммо Америка ҳарбийлари кўмагида, қўшимча кучлар келиши билан СДК кўп ҳудудларни назорат қилишни тиклашга муваффақ бўлган. Кейинчалик қабила гуруҳлари ва СДК ўртасидаги жанглар яна такрорланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди расм](/uploads/posts/2024-08/x886631f70e_b0672e585c6f6e058994de4706e792d6.webp.pagespeed.ic.yx3hRxeNh9.webp)
Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
![Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-08/x47649d0d39_reuters1-w1asu30n.webp.pagespeed.ic.45Nw2vgfT8.webp)
Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин
![Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар расм](/uploads/posts/2024-08/xdff19b8950_66b49f93055ed.webp.pagespeed.ic.U2HKwLE54_.webp)
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
![Тўқаев: “Марказий Осиё мудофаа соҳасида минтақавий ҳамкорлик зарур” расм](/uploads/posts/2024-08/xffbe0ba8de_photo_2024-08-08_19-42-25-8phar9gb.webp.pagespeed.ic.MFc1aEDqpf.webp)
Тўқаев: “Марказий Осиё мудофаа соҳасида минтақавий ҳамкорлик зарур”
![Париж-2024. Жавраил Шапиев бронза учун ўтиш баҳсида ғалаба қозонди расм](/uploads/posts/2024-08/x9a534aeb0c_920__95_1207144963.webp.pagespeed.ic.k4eYUqAspd.webp)
Париж-2024. Жавраил Шапиев бронза учун ўтиш баҳсида ғалаба қозонди
![Хонанда Адель унаштирилганини эълон қилди: “Мен турмушга чиқяпман” расм](/uploads/posts/2024-08/x415b4a38ab_66b89ead9634e.webp.pagespeed.ic.iq85ydeOqF.webp)
Хонанда Адель унаштирилганини эълон қилди: “Мен турмушга чиқяпман”
![Брюссел: Украина душман ҳудудига зарба беришга ҳақли расм](/uploads/posts/2024-08/x4d5a18f0a4_7jghcfb8qk3qrk-gprigxmxyfpl2i93h.webp.pagespeed.ic.MycogarUgI.webp)
Брюссел: Украина душман ҳудудига зарба беришга ҳақли
![Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 4 йил муддатга мусобақалардан четлатилди расм](/uploads/posts/2024-08/x7fd2ef8023_cvoc_5ezi7lm4k3wipzf4ztmdz1snf0p-qpzrjl5c.webp.pagespeed.ic.T1ZFDUGfv-.webp)
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 4 йил муддатга мусобақалардан четлатилди