Фото: AP Photo
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 15 август куни ўзининг молиявий ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабар берди.
Маълумотларга кўра, сиёсатчи турли машҳурлар унга йўллаган “Трампга мактублар” тўпламини сотишдан 4,5 миллион доллар ишлаб топган. Шунингдек, у бренд Библия китобларни сотишдан яна 300 минг доллар фойда қилган.
Бу Қирол Жеймс Библиясининг инглиз тилидаги классик таржимаси бўлиб, унга бир қатор қўшимчалар киритилган, Хусусан, Библиянинг расмий веб-сайтида китоб икки нусхада: оддийси 50 долларга ва Дональд Трампнинг имзоси қўйилган нусхаси 1000 долларга сотилади. Изоҳда айтилишича, Библиянинг ушбу нашри Трамп томонидан “шахсан маъқулланган”.
Ҳисоботида, шунингдек, собиқ президент қиймати 1 миллион доллардан ортиқ криптовалютага эгалиги айтилган. Сиёсатчининг 50 миллион доллардан ортиқ молиявий мажбуриятлари ҳақида ҳам маълумот эълон қилинган.
Бу сумма фуқаролик фирибгарлик ишида унинг қарзини қоплаш учун мўлжалланган, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда 20 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Саудия Суперкубоги. "Ал-Ҳилол" финалда "Ан-Насср"ни тор-мор этди
Алаудинов: Украина ҚК Курск вилоятида фаол таслим бўла бошлади
Эрон президенти мамлакат оғир иқтисодий аҳволда эканини маълум қилди
Олимпиадада олтин медал олган покистонлик спортчи 1 млн долларга яқин пул мукофоти олди
Беларус президенти: Ғарб можароларни қўзғашда давом этмоқда
Суперлига. "Насаф"нинг ғалабаси ва ОКМКнинг мағлубиятидан кейинги турнир жадвали