Фото: AP
АҚШ Махфий хизмати Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампнинг хавфсизлигини таъминлаш учун президент Жо Байден қўриқчиларининг бир қисмини юборди.
The New York Times (NYT)га кўра, бу собиқ президентга июль ойида уюштирилган суиқасддан кейин амалга оширилган. Маълум бўлишича, Трампни очиқ ҳавода сайлов митинглари пайтида юзага келиши мумкин бўлган ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида зирҳли ойналар ҳам сотиб олинган.
“Жамоанинг бир қисмини бундай йўналтириш ғайриоддий ҳодиса”, дея таъкидлаган нашр.
Нашр суҳбатдошининг фикрича, Трампга таҳдидларнинг кучайиши ва Байденнинг саёҳат жадвалининг қисқариши бу қадамни амалга оширишга имкон берган.
Оқ уй ва Трамп кампанияси мазкур хабарга изоҳ беришдан бош тортган.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари яраланган Пенсилвания штати Бутлер шаҳрида бўлиб ўтган митингдан бери очиқ сайловолди тадбирларида қатнашмаяпти. 15 август куни у Нью Жерси штатининг Бедминстер шаҳрида жойлашган шахсий голф клубида очиқ ҳавода матбуот анжумани ўтказган.
Июль ойи ўрталарида Трамп Пенсилваниядаги сайловолди ташвиқоти митингида суиқасд натижасида яраланган эди. Митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳатланган. Жиноятчи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)