Фото: Abdel Kareem Hana / AP
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ томонидан таклиф қилинган Исроил билан ўт очишни тўхтатиш келишувининг янги таҳририни рад этди, чунки унда илгари ўзи томонидан қўйилган шартлар мавжуд эмас. Бу ҳақда AP гуруҳ баёнотига таяниб хабар берди.
«Ҳаракат ўз баёнотида янги таклифнинг аввалги келишилган талқиндан сезиларли даражада фарқ қилишини, яъни улар буни қабул қилишга тайёр эмаслигини билдирди», дейилади хабарда.
Жумладан, Исроил Миср билан чегарада доимий ҳарбий жангчиларни жойлаштириш ва Ғазони иккига бўлувчи чизиқни ўрнатиш, унинг бир қисмида ҳаракат жангариларини аниқлаш мақсадида уйларига қайтган фаластинликларни тинтув қилиш таклифини киритган. ҲАМАС буни рад этган.
Ўз навбатида, EFE хабарига кўра, ҲАМАС келишувга Исроилнинг кейинроқ қўйган талабларини эмас, балки ўз бандларини киритишни талаб қилган.
Шу билан бирга, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси Исроил АҚШ ва музокаралардаги воситачиларнинг саъй-ҳаракатларини ва ҲАМАСни келишув бандларини қабул қилишга ишонтиришга уринишларини қадрлашини билдирди.
АҚШ президенти Жо Байден 16 август куни журналистларга Ғазо секторида гаровга олинганларни Исроилдаги фаластинлик маҳбусларга алмаштириш бўйича музокараларда томонлар келишувга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эканини айтди. «Томонлар Доҳада музокаралар бошланишидан уч кун олдинги ҳолатга қараганда бир-бирига яқинлашмоқда... Умид қиламанки, биз бир нарсага эришамиз», деди Байден.
Аввалроқ, Доҳадаги музокараларда Қўшма Штатлар Миср ва Қатар кўмагида «ўтган ҳафтада эришилган келишувларга асосланадиган ва келишувдаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган кенг қамровли таклифни тақдим этгани, бу эса битимнинг тез амалга оширилишини таъминлаши» хабар қилинганди.
15 август куни Қатар пойтахти Доҳада Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар бошланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)