Фото: AP/dpa/picture alliance
Россия Мудофаа вазирлиги кеча тунда Украина қуролли кучларининг Қрим кўпригига уюштирилган йирик ракета ҳужуми қайтарилганини билдирди. Идора 16 август, жума куни ҳеч қандай тасдиқ келтирмаган ҳолда, кўприкка учирилган барча 12 та ATACMS ракетаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
«Крымский ветер» Telegram-канали хабарига кўра, Украина Қуролли кучларининг тунги ҳужуми туфайли Қрим кўприги тўрт соатга тўсиб қўйилган, фақат эрталабдан бошлаб ҳаракат тикланган, ҳар икки томондан 2300 га яқин автомобил тирбандликда тўпланиб қолган.
«Крымский ветер» маълумотларига кўра, Қримнинг Керч шаҳри яқинида ёнғинлар қайд этилган, Митридат тоғи яқинида зарар етказилган. Керч аҳолиси шаҳардаги кўплаб парчалар, шунингдек, қатор кўчаларда ҳаракат тўсиб қўйилгани ҳақида гапирди, деб хабар берди ASTRA канали.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз узра Қрим яримороли томон йўл олган бешта самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати ҳамда иккита экипажсиз катер тутиб олингани ва йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.
Украина томони кўприкка уюштирилган ракета ҳужумига изоҳ бермади.
Қрим кўпригининг рус қўшинларини таъминлашдаги роли
Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли ҳарбий ҳужуми бошланганидан сўнг, Ғарб кузатувчилари ва ҳарбий экспертлар Қрим кўпригининг Россия Қуролли кучлари таъминотидаги муҳим ролини бир неча бор таъкидладилар. Бироқ, май ойи бошида Украина Molfar OSINT-агентлиги сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб чиқиб, Украина Қуролли кучлари ҳужумлари туфайли Россия ўз қўшинларини таъминлаш учун кўприкдан фойдаланишни тўхтатганини эълон қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Россия Федерацияси Қрим кўпригидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишдан 2023 йил 17 июлда Украина Қуролли кучлари ерусти учувчисиз учоқлари ҳужуми натижасида кўприк бир неча таянч қисмлари вайрон бўлганидан кейин воз кечишни бошлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)