Фото: Reuters
Қатар воситачилигида август ойида Доҳада режалаштирилган Украина ва Россия ўртасидаги билвосита музокаралар Курск вилоятига ҳужум туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда музокараларга яқин расмийларга таяниб, The Washington Post хабар берди.
Музокараларда томонлар энергетика инфратузилмасига ўзаро ҳужумларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни муҳокама қилиши керак эди. Бу келишув қисман ўт очишни тўхтатишга тенг бўлиб, келажакдаги оташкесимга ундаши кутилганди.
Бироқ, вазиятдан хабардор аноним дипломатларга кўра, Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятига ҳужум қилганидан сўнг, Россия делегацияси учрашувни кейинга қолдирди ва Киевнинг ҳаракатларини “эскалация” деб баҳолади.
“Россия бошида музокараларни бекор қилмади, улар бизга вақт беринг, дейишди. Курскдан кейин эса рад этишди”, дейди манба.
Украина томони ҳар қандай ҳолатда ўз делегациясини Доҳага юборишга тайёрлигини билдирган, бироқ Қатар бир томонлама учрашув ўтказишдан бош тортди.
The Washington Post сўровига жавобан Украина президенти офиси Доҳадаги саммит “Яқин Шарқдаги вазият туфайли” қолдирилганини, бироқ 22 август куни видеоанжуман шаклида ўтказилишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)