19:50 / 21.08.2024
15

Британия компанияси Ўзбекистонда янги таълим дастурларини жорий қилиш имкониятларини ўрганяпти

Британия компанияси Ўзбекистонда янги таълим дастурларини жорий қилиш имкониятларини ўрганяпти
Фото: “Дунё” ахборот агентлиги
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Pearson таълим ташкилотининг вице-президенти Жейн Бейкер билан учрашув ўтказди.

Жейн Бейкер ташкилот фаолияти, Pearson томонидан тақдим этиладиган таълимнинг барча босқичларидаги хизматлар кўрсатиш, дарсликлар яратиш, онлайн курслар, тест тузиш амалиёти, малака ва кўникмаларни ҳамда таълим муассасаларини баҳолаш тизимлари ҳақида батафсил айтиб ўтди.

Таълим йўналишида Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган ҳолда, мазкур жабҳада Pearson ташкилоти билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.

Pearson таълим ташкилоти вице-президенти, шунингдек, Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширалаётган кенг кўламли ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратиб берилаётган шароитларни юқори баҳолади.

Томонлар Pearson таълим дастурларини Ўзбекистонда кенг жорий қилиш, профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари битирувчилари ҳамда мутахассисларининг Буюк Британия университетлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликда ишлашлари учун амалий кўмак кўрсатиши тўғрисида ҳам фикр алмашдилар.

Pearson вакилларига шу йил 5—17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида иштирок этиш таклифи билдирилди.

Штаб-квартираси Лондонда жойлашган Pearson таълим хизматларини кўрсатувчи дунёдаги энг етакчи компания ҳисобланади. Ташкилот мактаблар учун дарсликлар, онлайн ўқув курслар, уларда баҳолаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ўқитувчиларнинг малакасини оширишда техник ёрдам кўрсатиш йўналишларида фаолият олиб боради. Компаниянинг дунё бўйлаб 55 га яқин минтақавий таълим марказлари бор. Ташкилот тизимида 20 мингдан зиёд малакали мутахассислар фаолият кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия компанияси Ўзбекистонда янги таълим дастурларини жорий қилиш имкониятларини ўрганяпти