07:29 / 22.08.2024
164

Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди

Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди
Фото: Facebook
Хитой фойдасига жосусликда ва жиноий тўдаларга алоқадорликда айбланган филиппинлик собиқ мэр мамлакатдан қочиб кетди, деб хабар беради BBC.

Расмийлар собиқ мэр Элис Го бир ой олдин яширинча Малайзия ва Сингапур орқали Индонезияга қочиб кетганини тан олганидан кейин Филиппин президенти Фердинанд Маркос бунга алоқдорларнинг «боши кетишини» маълум қилди.

Президент Маркоснинг сўзларига кўра, собиқ амалдорнинг қочиб кетиши «адлия тизими ва одамлар ишончига путур етказиб, мамлакатда коррупция авж олганига яққол исбот бўла олади».

Элис Го сенат комиссияси томонидан фирибгарлик марказлари ва онлайн-қиморларга алқодорлиги бўйича текширув бошлаганидан кейин, июл ойидан бери оммага кўриниш бермаган. У одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий синдикатлар ва фирибгарлик марказларига шаҳарда фаолият юритишига имконият яратиб берган.

Сенаторлар, шунингдек, уни Хитой агенти ёки жосуси эканликда айблаганди. Полиция собиқ амалдорга нисбатан жиноят иши қўзғатган, Филиппин коррупцияга қарши курашиш органи «жиддий хатоликлар» сабаб уни лавозимдан бўшатган эди.

Аёлнинг ўзи барча айбловларни рад этган. Филиппин иммиграция бюроси маълумотларига кўра, Элис Го чегара назоратини четлаб ўтиб, мамлакатдан «ноқонуний равишда» чиқиб кетган.

Президент Маркос «халқ ишончини сотган ва унинг қочишига ёрдам берган айбдорлар номи аниқланишини» маълум қилди. Бундан ташқари, у Гонинг Филиппин паспортини бекор қилиш бўйича кўрсатма берди.

Элис Го март ойида, ҳукумат Бамбан шаҳридаги йирик фирибгарлик марказлари ва одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий тўдаларни фош этганидан кейин барчанинг диққат марказига тушди. Ноқонуний операциялар офшор ўйин компаниялари ёки Гонинг оиласига тегишли ерларда жойлашган «Pogo» фирмалари орқали амалга оширилган.

Бунга қадар Го хоним таниқли эмасди ва 2022 йилда мэр этиб тайинлангунга қадар давлат лавозимларида ишламаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди