Фото: Daily Mail
Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан умумий оғирлиги уч килограммга яқин 452 та майда металл буюмларни олиб ташлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
37 ёшли бемор қорин оғриғи ва кўнгил айнишидан шикоят қилиб касалхонага келган — у ҳатто сув ҳам ичолмайдиган ҳолатда эди. Эркакнинг ошқозонини рентген қилган шифокорлар унда металл тўпланганини кўрди. Шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ошқозондан қарийб уч килограмм винт, гайка, мурват, мих ва бошқа нарсалар топилди.
Фото: Беморнинг рентген тасвири
Бир неча кундан кейин беморга психоз ташхиси қўйилди. Бу галлюцинациялар кўринишида бўлиши мумкин. Руҳий бузилиш кучайганида буюмларни эркакнинг ўзи ютиб юборган — у уч ой давомида металл “еган”.
Психоз бош жароҳати, ўсмалар, руҳий тушкунлик ва гиёҳвандлик билан ривожланади. Шифокорлар беморнинг афюнга қарамлигини аниқлади. Эркак даволаниш учун руҳий касалликлар бўлимига юборилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди