18:22 / 22.08.2024
89

Ғазода жасадларни кўмишга қабристонларда жой қолмади

Ғазода жасадларни кўмишга қабристонларда жой қолмади
Фото: AP Photo
Исроилнинг Ғазо секторига давом этаётган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар 40 мингдан ошди, оилалар ўз яқинларини дафн қилишлари учун қабристонларда жой қолмади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Фаластинликлар қурбонлар учун қабристонларда, айниқса секторнинг марказий ҳудудидан бўш ерлар топиш учун курашмоқда. Ғазо шаҳридаги қабристон ишчиси Саад Ҳасан Barakat умрининг кўп қисмини қабристонларда ишлаш билан ўтказгани, лекин ҳеч қачон бундай даҳшатли вазиятга дуч келмаганини айтган.

У урушдан олдин ҳар куни бир неча жасадлар дафн этилгани, октябрь ойидан бери эса бир кунда 70, 80, 100, ҳатто 300 та жасадни кўмганини таъкидлаган.

Қийинчилик шундаки, қабр қазиш учун жой қолмади, шунинг учун жасадларни устма-уст қўймоқдамиз. Бу ерда бир ёки икки эмас, балки уч қаватли қабрлар бор”, деди у.

Илгари ҳудуддаги тўққизта қабристонни назорат қилган Barakat, ҳозирда давом этаётган бомбардимонлар туфайли фақат иккита қабристонга кира олишини айтди.

Бомбардимон кеча-ю кундуз давом этмоқда”, деди у.

У жасадлар оммавий қабрларга бепул кўмилаётгани, аммо алоҳида қабр сўраганлар тахминан 300 шекел (80 доллар) тўлаши кераклигини айтди.

Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар лагеридан кўчирилган фаластинлик Муҳаммад Абдуллоҳнинг айтишича, Исроил ҳарбийларининг тинимсиз ҳужумлари жасадларни дафн этишни тобора қийинлаштирмоқда.

Шаҳидлар сони қўрқинчли ва даҳшатли тарзда кўпаймоқда. Энг кичик қирғинда ҳам биз 10 ёки 20 кишини йўқотамиз. Ғазонинг марказий қисмида атиги учта қабристон бор ва уларнинг бари тўлиб бўлган”, дейди у.

Абдуллоҳ яқинда саккизта жасадни кўмишга уриниш чоғида илгари кўмилган жасадлар топилганини айтди. Унинг таъкидлашича, қабристонлар нафақат марҳумлар, балки тириклар билан ҳам тўлиб кетган, чунки кўчирилганлар ҳар қандай бўш жойда бошпана изламоқда.

Янги қабрларни очиш учун жой йўқ, чунки кўчирилган кўплаб одамлар қабристонларда бошпана топган. Тирик ўликлар биринчи ўринда туради”, деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода жасадларни кўмишга қабристонларда жой қолмади