20:56 / 26.08.2024
83

Макрон Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди

Макрон Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди
Фото: Getty Images
Франция президенти Эммануэл Макрон Павел Дуровни ҳибсга олиш қарори сиёсий эмаслигини маълум қилди.

Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқдир. Ҳибсга олиш давом этаётган суд тергови доирасида бўлиб ўтди”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

У мазкур қарор сиёсий эмаслигини таъкидлаган. Франция раҳбарига кўра, “ҳуқуқий давлатда фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун ижтимоий тармоқларда ҳам, реал ҳаётда ҳам эркинликлар қонун доирасида таъминланади”.

Суд ҳокимияти тўлиқ мустақил фаолият юритиб, қонун ижросини таъминлаши шарт”, дея хулоса қилган Макрон.

Telegram асосчиси Павел Дуров 24 август куни Францияда ҳибсга олингани хабар берилганди. Маълум қилинишича, у Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.

Telegram’да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси ҳамда фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун Дуровга қидирув эълон қилинган. Шунингдек, француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани учун ҳибсга олиш ҳақида ордер берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё