06:00 / 29.08.2024
29

Грузия ҳукумати православликни давлат дини деб эълон қилишни таклиф этди

Грузия ҳукумати православликни давлат дини деб эълон қилишни таклиф этди
Фото: “Sputnik”
Грузия ҳукумати Грузия православ черкови раҳбариятига мамлакатда православликни давлат дини деб эълон қилиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Патриархатнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари диакон Андриа Жагмаидзе хабар берди.

Ҳозирги босқичда патриархат ҳукуматнинг ушбу таклифини қандай шакллантириш мумкинлиги масаласини муҳокама қилмоқда”, деди Жагмаидзе.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда ҳукумат миллий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш, тинчликпарварлик сиёсатига амал қилмоқда, черков учун ҳам кўп ишларни амалга оширмоқда. Жагмаидзенинг қўшимча қилишича, православликни давлат дини деб эълон қилиш масаласи қатъий кўтарилмаган, шу сабабли бу муҳокама қилиниши лозим.

Мамлакат архиепископи Дманиси Зенон православликни давлат дини деб эълон қилишни хато деб ҳисоблаган.

Бундай қадам черковнинг ҳукуматга институционал бўйсунишини англатади ва бу нотўғри. Черковнинг давлатдан мустақиллиги ҳукуматнинг ўзи томонидан юзага келиши мумкин бўлган инқирозлар пайтида зарурдир, шунинг учун православликни давлат дини деб эълон қилиш хато” дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузия ҳукумати православликни давлат дини деб эълон қилишни таклиф этди