08:25 / 29.08.2024
28

Исроил раввинлари Ал-Ақсога турларнинг молиялаштирилишига норозилик билдирди

Исроил раввинлари Ал-Ақсога турларнинг молиялаштирилишига норозилик билдирди
Фото: Wikipedia
30 нафар исроиллик раввинлар гуруҳи ишғол остидаги Шарқий Қуддусда жойлашган Ал-Ақса масжидига уюштирилган сайёҳлик турларини молиялаштириш бўйича ҳукумат қарорига қарши чиқди.

Исроилнинг 14-каналида “Диний сионистик ҳаракат” раввинлари ўта ўнг қанот Исроил мероси вазири Амиҳай Элияхуга юборган мактубини эълон қилган.

Мактубда айтилишича, асрлар давомида бош раввинлар Маъбад тоғига (Масжид Ал-Ақсо) киришни тақиқлаб келган. Шунингдек, Ал-Ақсо масжидига қилинган сайёҳлик турлари унинг ҳозирги ҳолатини ҳеч қандай тарзда ўзгартирмаслиги таъкидланиб, унинг аҳоли пункти ёки сайёҳлик маскани эмаслигига ҳам эътибор қаратилган.

Аввалроқ Исроилнинг КАN давлат телевидениеси ҳукуматнинг Исроил мерос ишлари вазирлиги орқали “Ал-Ақсо масжиди ҳудудидаги диққатга сазовор жойларга саёҳатларни молиялаштириш” режалари ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам Ал-Ақсо масжидидаги статус-квони ўзгартириш бўйича расмий ҳаракатлар режаси тайёрланганини маълум қилганди. КАN маълумотларига кўра, у Исломнинг учинчи муқаддас маскани устидан тўлиқ назоратни Исроилга ўтказиш ва яҳудийларнинг у ерга чекловсиз киришига рухсат беришни назарда тутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил раввинлари Ал-Ақсога турларнинг молиялаштирилишига норозилик билдирди