10:53 / 30.08.2024
31

Россияда ноқонуний мигрантларга нисбатан амнистия эълон қилиниши мумкин

Россияда ноқонуний мигрантларга нисбатан амнистия эълон қилиниши мумкин
Россияда меҳнат ва миграция қонунчилиги соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия қўлланиши мумкин. Бу чора ҳужжати муддати ўтган ёки мамлакатдан депортация қилиниши керак бўлган мигрантлар реестрини ишга туширишга тайёргарлик доирасида муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди 29 август, пайшанба куни «Коммерсант».

Назорат остидаги шахслар реестри 2025 йилда ишга туширилиши керак, у қабул қилинган миграция назоратини кучайтирувчи қонун лойиҳалари пакети доирасида яратилади. «Коммерсант» хабарига кўра, бош вазир ўринбосари Татяна Голикова раислигида бўлиб ўтган миграция сиёсати бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой «ҳеч бир IT-инфратузилмаси бир вақтнинг ўзида барча ҳуқуқбузарларни маълумотлар базасига кирита олмайди», деди.

Унинг фикрича, нисбатан кичик ҳуқуқбузарлик қилган мигрантлар учун амнистия эълон қилинса, «оқилона бўларди». Бу ташаббусни разведка хизматлари ҳам қўллаб-қувватламоқда, деди йиғилишда қатнашган ФСБ аксилразведка хизмати раҳбари Владислав Меншчиков.

Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди

Россияда 630 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант бор. Бундай маълумотлар Ички ишлар вазирлиги йиғилишида тақдим этилди, деб ёзди «Коммерсант».

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовойнинг тушунтиришича, мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган, икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёки ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлар ноқонуний мигрант ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ноқонуний мигрантларга нисбатан амнистия эълон қилиниши мумкин